Баҳслар кучаймоқда

Суперлига жамоаларининг биринчи  турида 7 та учрашувдан 6 таси дуранг натижа билан тугаган бўлса, иккинчи  турдаги кўрсаткичлар бунинг акси бўлиб чиқди.

Бу турда “Сурхон” жамоаси “Динамо”ни, “Пахтакор” “Бунёдкор” ни, “Металлург” “Бухоро” ни, Локомотив” “Навбаҳор”ни   “Қизилқум”  АГМК ни, “Насаф” “Сўғдиёна” ни  мағлубиятга учратган бўлса, Фарғонадаги учрашувда ҳисоб очилмади.

“Қўқон-1912” жамоаси “Андижон” ни вилоят марказидаги “Истиқлол” стадионида қабул қилди. Водийликлар ғалаба учун  қаттиқ курашган бўлсалар ҳам, учрашув охиригача ҳисоб очилмади. Олти имкониятдан  2 очко жамғарган Нўъмон Ҳасанов шогирдлари турнир жадвалида тўққизинчи ўринда бормоқдалар. Жадвални эса Шота Арвеладзе раҳбарлигидаги “Пахтакор” жамоаси бошқариб бормоқда.

Бугун 3 апрелда мамлакат чемпионатининг пролига жамоалари беллашувларига ҳам старт берилади. Бу лиганинг “А”  гуруҳида мамлакат бўйича  8 та  жамоа иштирок этмоқда. Уларнинг  3 таси эса Фарғона вилоятига қарашли. Бугун соат 16.00 да “Истиқлол” марказий ўйингоҳида “Нефтчи” Урганчнинг “Хоразм” жамоасини қабул қилади.

Эртага айнан шу стадионда ва шу вақтда Сергей Лебедев бош мураббийлигидаги  “Истиқлол” жамоаси Олтиариқнинг Ғайрат Ҳасанов бош мураббийлигидаги “Ифтихор” жамоаси билан баҳслашади. Уларга омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз.

                                                                                          Дониёр ЭРГАШЕВ.