Данғарадан – жаҳон бозорига экспорт

Данғара туманидаги “Данғара агро томат” МЧЖ даги 6,5 гектар ерда ташкил этилган замонавий иссиқхоналарда 17 та доимий ҳамда 45 та мавсумий иш ўринлари яратилган.

Иссиқхоналарда Голландия ва Германиядан келтирилган қизил, сариқ ва қора рангдаги жаҳон бозорида харидоргир помидор навлари парваришланиб, Марказий Осиё ва Россияга экспорт қилиниши таъминланмоқда. Айни пайтда ушбу масъулияти чекланган жамият мутахассислари янги навлардан бир йилда икки маротаба маҳаллий иқлим шароитида салмоқли ҳосил олиш борасида қувонарли ютуқларга эришмоқдалар.

Биргина жорий йилнинг февраль ойида 110 минг долларлик помидор хорижга экспорт қилинишига эришилди,-дейди МЧЖ раҳбари Бахтиёр Абдураҳмонов. – Тадбиркорлик ва экспорт фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида мамлакатимиз ҳамда қўшни республикалар бозорларидаги талаб ва таклифлар жиддий ўрганилмоқда.