Кўкламни меҳнат олиб келади

Ҳар  йили  юзлаб қуваликлар  эрта  баҳордан  бошлаб,  кеч  кузга  қадар  ўзларининг ишдан бўш вақтларини томорқаларида  ўтказадилар. Меҳнат қилиб диллари яйрайди. Мевали дарахт кўчатлари бозорга олиб чиқилиб сотила бошлаганда меҳнатларининг самарасини кўрадилар.

Туманимизнинг “Иттифоқ” МФЙ га қарашли Бегобод қишлоғи, Тўптол кўчаси 19-уйда истиқомат қилувчи Зуҳриддин Маматалиев 15 сотих  томорқасида  5 та иссиқхона ташкиллади. У дастлаб, ерга кичик парник қилиб помидор, бодринг етиштирди. Битта иссиқхонада 29 туп лимон  экилган. Ўтган  йили  1,5 тонна лимондан 10 миллион  сўм, кўчатларидан   эса 15 миллион даромад олди. Иккинчи  иссиқхонада ёш лимон экилиб, уни  янги навга улама қилинган. Қолган учта иссиқхонага помидор, бодринг, булғор қалампири, карам, аччиқ  қалампир  экилган. Ҳозир кўчатлар сотиляпти.

Оқ бошли карам, жуда тез пишар нав, кўчат экилгач, 50-60  кунда  етилади, – дейди  Зуҳриддин.

Оила бошлиғи  Иноятхон ая бир кам саксон баҳорни қаршилади. Ҳар бир ишда бош-қош. Фарзандлари, келинлари суяги меҳнатда қотган оналарини ўгитларига амал қилишиб кам бўлишмаяпти.

 

Матн ва сурат муаллифи

Фазлиддин Абдуназаров