Халқ депутатлари Қува тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди

Сессияни вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев олиб борди.

Сессия ишига депутатлар, тумандаги корхона, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари, фаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилдилар.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ҳалимжон Умаровни Қува тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги, илгари Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган Равшан Қурбановни Қува тумани ҳокими этиб тайинлаш ҳақидаги вилоят ҳокимининг қарорлари депутатлар томонидан тасдиқланди.

Музокараларда  “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси З.Ашуров, “Фарғона анорчилик” масъулияти чекланган жамияти раиси М.Сайфитдинова, халқ депутатлари Қува тумани Кенгаши депутати, Қайирма маҳалла фуқаролар йиғини раиси С.Маликовалар  сўзга чиқиб, унинг номзодини қўллаб-қувватладилар.