Қўйларни бўрдоқига боқиш

Бўрдоқига боқиш учун ажратилган 3-3,5 ойлик қўзилар 7-9 ойлигига қадар боқилиб, уларнинг вазни 45-50 килограммга етказилади.

Унинг гўшт ва ёғ маҳсулоти тирик вазнининг 68 фоизини ташкил этади.

Ҳисори зот қўйларнинг семириши суткасига 300-350 граммга етади (Энг зотдор қўйларни бир кунда 683 граммгача семиргани ҳақида маълумотлар бор).

Гўштга 6-8 ойлик қўзиларни боқиш самарали бўлади. Сабаби 12 ойликкача жуда тез ўсади.

Қўзиларни боқиш учун икки ойлигидан бошлаб кунига 0,20-0,25 озуқа бирлиги, уч ойлигидан бошлаб 0,35-0,40 озуқа бирлиги, тўрт ойлигидан бошлаб 0,60-0,65 озуқа бирлиги сарфланади.

Оғирлиги 50 килограмм бўлган қўзиларга кунига 1,5-1,9 озуқа бирлиги сарфланади.

Тирик вазни 50 килограммлик қўй 35 килограмм атрофида кўшт ёғ қилади. Бу 1400 минг сўм даромад беради.

800 минг сўмдан 4 та қўйни 3 миллион 200 минг сўмга олсангиз, 6 ойдан сўнг ҳар бирини 1 миллион 800 минг сўмдан бошлаб, айримларини 2 миллион сўмгача сотасиз. 6 миллиондан 8 миллионгача даромад келтиради.

Интенсив усулда бройлер жўжаларини боқиш

Бройлер жўжалари интенсив усулда боқилганида 25-30 кунлигида 0,8-1,0 килограмм вазнга эга бўлиб, сотувга чиқарилади.

Бройлер жўжалари оддий усулда гўштга боқилганида ҳам рентабеллилик шу даражада юқори бўладики, жўжалар 45 кунда 1,9-2, килограмм ем еб, бир килограмм тош босади.

Тошкент тумани, Чинобод қишлоғида яшовчи аҳоли эни 4, бўйи 5 метрли хонада интенсив технология асосида 300 донагача бройлер жўжаларини 45 кунда вазнини 2,5-3 килограммгача етказишмоқда.

300 дона товуқни бир одам ишдан ажралмаган ҳолда парваришлаши мумкин экан. Бозордаги нарх-навога қараб, харажат ва даромадни ўзингиз ҳисобланг!