Ҳунармандчилик ривожида ҳамкорлик

Фарғона шаҳар алоқа касб-ҳунар коллежида  “Солиқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳунармандчилик соҳасидаги акси” мавзусида  давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатини  «Ҳунарманд» уюшмаси  вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари  Р.Аминов  олиб борди.

Унда вилоят адлия, молия, солиқ, божхона бошқармалари масъул ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этиб, соҳадаги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида ҳунармандларга маълумот бердилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан «Ҳунарманд» уюшмаси аъзо­­­­­­­­ларига 42 та имтиёзлар берилганлиги эса соҳа ривожига хизмат қилиш би­лан бир­га уюшманинг ўрни ва нуфузини ҳам оширди.

2017-2018 йилларда   мутасадди ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда 4170 дан ортиқ давлат рўйхатидан ўтмасдан турли йўналишларда фаолият кўрсатаётган ҳунарманд фуқаролар аниқланди. Улар билан ўтказилган суҳбатлар асносида белгиланган тартибда қонуний фаолият олиб боришлари юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди.

“Ҳунарманд” уюшмасига 2018 йилнинг якуни бўйича жами аъзолар сони 4033 нафарга етди.