Баркамол авлод тарбияси

Фурқат туманидаги 3-мактабгача таълим муассасасида ўтган йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида 451 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, боғчада таълим-тарбия олаётган 100 нафарга яқин болажонлар учун замонавий шарт-шароитлар муҳайё этилди.

Айни пайтда муассасада “Илк қадам” дастури доирасида боғчага жалб этилмаган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш учун гуруҳ ташкил этилган. Бош тарбиячи Гулсора Каримова, тарбиячилар Феруза Эргашева, Дилафруз Назирова, Санобар Йўлдошевалар кичкинтойларда хорижий тиллар, тасвирий санъат, мусиқа, адабиёт фанларига кўникмаларни шакллантириш учун махсус дастур асосида машғулотлар олиб борилмоқда.

Ҳар бир болада ўзига яраша истеъдод ва қобилият бор, – дейди муассаса мудираси Ҳаётхон Маҳмудова. – Мактабгача таълим соҳасига қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик келажагимиз ворисларини ҳар томонлама баркамол авлод бўлиб улғайишини таъминлайди.