Маҳсулот манзилига етиб бормади

Фарғона вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Бешариқ” темир йўл чегара божхона постида Тожикистон Республикасидан мамлакатимиз ҳудудига кириб келаётган темир йўл вагонлари божхона кўригидан ўтказилади.

Ушбу темир йўл юк вагонларнинг бир бирига уланган қисми оралиғига усталик билан беркитилиб қўйилган, қора рангли полиэтилен пакет божхона хизмат ити кўмагида эътиборни ўзига тортди. Пакет очиб кўрилганида, оч-яшил рангли, гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланди.

Вилоят суд-тиббиёт экспертизаси  хулосасига кўра 1,66 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди. Натижада, гиёҳвандлик моддаси кўзлаган “манзили”га ета олмади.

“Фарғона” чегара божхона постида эса Қирғизистон Республикасига пиёда ҳаракатланаётган фуқаро Т.А. божхона назоратидан ўтказилганда, унинг эгнидаги  қора  рангли  шимининг чўнтагида  бир  дона сигарет қутиси ичида чекиш учун мўлжалланган папирос ичида ўткир ҳидли, оч-жигарранг рангли соф оғирлиги 0,07 гр. гашиш гиёҳванд моддасини олиб кетаётганлиги аниқланди. Эндиликда ушбу фуқаро юртимиз ҳудудидан бир қанча муддатга чиқиб кета олмаслиги шубҳасиз.

Ушбу жиноий ишлар бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

                 М.МАНСУРОВ,

 “Қўқон” ТИФ божхона пости катта инспектори.