Гимнастикачи қизлар

Севара Маҳсудова ўн бир йилдан буён Бешариқ туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида бадиий  гимнастика бўйича мураббийлик қилиб келмоқда.

Мураббий  маҳалла фаолларини ишга солиб, қиз болаларни спортнинг бу нафис турига  жалб  қилишда  давом  этяпти. Айни  кунларда  тўгаракда  юз нафардан  зиёд  қизлар шуғулланишяпти.

Ёзёвон  тумани  болалар-ўсмирлар  спорт  мактабида  бадиий гимнастика машғулотларида  120  нафарга яқин  ўғил-қизлар шуғулланади. Мураббийлар  Санобар Усмонова, Сора Муротова, Шоҳида Йўлдошева, Алишер Абдуллаевлар  Қорасоқол  маҳалла  фуқаролар  йиғинидаги 16-, 17-мактабларда,  Қатортол   МФЙ даги 18-умумтаълим мактаблари ҳамда ҳудуддаги  13-болалар боғчасида гимнастика  тўгараклари  очишиб,  машғулотлар  ўтказишяпти

Учкўприк, Бағдод, Данғара, Қува, Тошлоқ, Фарғона туманлари ва Қувасой  шаҳарларидаги  ўқув масканлари, тарбия муассасаларида алоҳида гимнастика хоналари очилиб, машғулотлар олиб бориляпти.

-Ўтган йилда тарбияланувчиларимиз юқори натижаларга эришишди. Тошкент шахрида  акробатика бўйича  ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги  мусобақасида  вилоят  гимнастикага ихтисослаштирилган  болалар-ўсмирлар спорт мактаби  тарбияланувчилари  фаол қатнашди. Уч жуфтлик қизлар йўналишида спорт мактаби тарбияланувчиси  Дилором Алижонова биринчи, худди шу йўналишдаги бахсларда Муҳаррам  Номонжонова, Робия Қурбонгалиева, Гулчирой  Мамиржоновалар иккинчи, учинчи ўринларни эгаллашди, – дейди вилоят гимнастикага ихтисослашган болалар ўсмирлар спорт мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари  Дилшод  Меҳмонов.