Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги учун

Айни кунларда Фурқат туманидаги 35 та маҳалла фуқаролар йиғинида 32 мингдан ортиқ оила мавжуд бўлиб, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Бу борада туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий маркази, маҳаллалар фаоллари ва кайвони онахонларидан иборат тарғибот гуруҳлари фолияти йўлга қўйилган.

Белгиланган режа асосида тумандаги ҳар бир маҳаллада оилавий ажримларнинг олдини олиш, яраштирув комиссиялари фаолиятини яхшилаш, ҳар бир оилада тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, томорқадан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича юзма-юз мулоқотлар ўтказилмоқда, – дейди Фурқат тумани бош отинойиси Машҳура Рашидова. – Бу жараёнда тумандаги 28 нафар отинойиларни кенг жалб этган ҳолда, диний-маърифий соҳада “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.