66 нафар ЯТТ фаолияти тикланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги  ҳамда 2018 йил 2 августдаги «Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган солиқ ва божхона ислоҳотларини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ижросини таъминлаш бўйича Учкўприк туманида умумий тартибда солиқ тўловчилар тоифасига ўтаётган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида барча зарурий маълумотлар шакллантирилиб, уларга малакали солиқ ходимлари бириктирилди.

Бугунги кунда 111 та хўжалик юритувчи субъектлар билан бириктирилган ходимлар орқали олиб борилган тушунтиришлар натижасида 99 таси умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказилди. Жорий йилда 22 та корхоналарда ҳисобчи штат бирлиги ташкил қилиниб, кадрлар билан таъминланди.

Солиқ тўғрисидаги кўникмаларни ва билим савиясини ошириш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида “SoliqvaBojxonaNazorati” ва “Учкўприк туман ДСИ” номи билан алоҳида канал очилди. Ушбу тармоққа ҳозирги кунга қадар 250 дан зиёд ҚҚС тўловчилар ҳамда фуқаролар аъзо қилиниб, уларнинг саволларига жавоб бериб келинмоқда.

Туман прокуратураси ва давлат солиқ инспекцияси ҳамкорлигида маҳалла фуқаролар йиғинларидаги тадбиркорлик субъектлари билан солиқ қонунчилигидаги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, солиқ концепцияси ҳақида тўлиқ тушунчалар берилди.

2019 йил 1 январдан бошлаб 16 нафар қурилиш маҳсулоти сотувчи тадбиркорлар, 6 нафар импортёр, 14 нафар акфа эшик-ром ишлаб чиқарувчилар ва 5 та автомашина ювиш шоҳобчалари юридик шахс мақомида иш бошладилар.

Жорий йилнинг ўтган даврида ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилган суҳбатлар натижасида 66 нафар якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолияти қайта тикланди.

                          С.ЮЛДАШЕВ,

 туман прокурори ўринбосари.

У.АҲМАДАЛИЕВ,

 туман ДСИ бошлиғи.