энг фаол адолатчи аёл

Фарғона шаҳар «Азия» мехмонхонасида “Адолат” СДПнинг “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови  вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танлов якунига кўра Фарғона тумани Лоғон қишлоғи оилавий поликлиникаси хамшираси Гулчеҳра Саидова биринчи ўринга муносиб деб топилди.

Иккинчи ўринга Данғара тумани 27-умумтаълим мактаби иш юритувчиси Умидахон Маматқулова  сазовор бўлди.

Шунингдек, Қувасой шаҳар «Навоий» маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Гулчеҳра Ортиқова 3-ўринни эгаллади.

Ҳозирги кунга қадар мазкур танловнинг қуйи босқичларида юздан ортиқ аёллар ўзаро беллашдилар. – дейди вилоят партия Кенгашининг “Аёллар қаноти” етакчиси Шаҳноза Ғаниева. – Аёллар  ўзларининг нечоғлик сиёсий билимдон,  ижтимой фаол ва жамоатчи эканликларини намоён этдилар.

Тадбир сўнгида ғолиблар ва фаол иштирок этган аёллар вилоят партия Кенгашининг эсдалик совғалари ва  диплом билан тақдирландилар.

Нурбек МИРЗАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот котиби.