Кураш

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят  прокуратураси  ҳамкорликда “Вояга етмаганлар ўртасида  ҳуқуқбузарлик,  жиноятчиликни  барвақт олдини олиш” шиори остида 23 февраль куни 2-болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2004-2006 йилларда туғилган  ўсмирлар  ва  қизлар  ўртасида   кураш  бўйича вилоят очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада жами 103 нафар спортчилар иштирок этиб,  улардан 13 нафарини қизлар ташкил этди. Иштирокчилар 16 вазн тоифасида  баҳслашдилар.

Муҳаммадрасул  Романов, Муҳаммадсодиқ Иномжонов, Ислом Каримов, Ҳусниддин Ҳамдамов,  Мубина  Абдумажидова, Одина Мухторова, Мафтуна Холматова  ва  яна 10  нафар  курашчилар  ўз вазн  тоифаларида шохсупанинг энг юқори поғонасини забт этишди.

Умумжамоа ҳисобида Фарғона шаҳри 1-, Олтиариқ тумани 2-, Риштон тумани 3-ўринни қўлга киритдилар.

Ғолиб жамоаларга вилоят прокуратураси, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг диплом  ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.