Касбга ҳиёнат

Сув, электр энергияси хамда табиий  газ тармоқларидан мақсадли фойдаланишда истеъмолчиларнинг тўлов маданиятини ва маъсулиятини оширмай туриб самарали натижага эришиш мушкул. Бу борада юртбошимиз рахнамолигида мамлакатимизнинг хар томонлама равнақ топиши, ривожланиши, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш борасида  улкан ишлар изчил ислохотлар  амалга  оширилмоқда.

Бироқ гуруч курмаксиз бўлмаганидек, истеъмолчилар  орасида энергия ресурслари тамоқларига ўзбошимчалик билан уланишлар хамда талон тарож қилиш  холатлари хали хаммон учрамоқда. МИБ Фарғона  туман бўлими ходимлари  томонидан 26.01.2019 йил куни  ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир қатор уддабурон истеъмолчиларнинг ноқонуниний  фаолиятига чек қўйилди.  Шундай  истеъмолчилардан бири Фарғона тумани, Миндонобод мфй, Байналминал кўчаси рақамсиз уйда яшовчи “Фарғона  худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ходими Т.М. ўзининг яшаш хонадонида  электр хисоблагич мавжуд бўлсада, электр энергияси тармоғига яширинча жуфт изоляцияланган кабел ёрдамида боғланиб, ушбу кабелнинг иккинчи  қисмини хонадонидаги  кондиционерга мослаб электр энергиясидан хисоблагичдан ташқари фойдаланиб келаётаганлиги холати аниқланган.

Бўлимнинг тегишли тармоқ соха мутахассислари  томонидан  хисобланган  Т.М.нинг электр  энергиясидан ноқонуний фойдаланиш холати натижасида туман электр таъминоти корхонаси манфаатларига етказилган  5 256 000 сўм миқдоридаги зарар тўлиқ ундирилиб, унга  нисбатан 31.01.2019 йил куни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик  тўғрисидаги кодекснинг 101-моддаси билан энг кам ойлик  иш  ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима  жазоси тайинланиб, хамманинг қонун олдида тенглиги хамда жазонинг муқаррарлиги таъминланди.

МИБ Фарғона туман бўлими