Фирибгарлик қилган ходим қўлга олинди

Мажбурий ижро бюроси Тошлоқ туман бўлими томонидан 2019 йил  25 февраль куни “Тоғлиқ” қишлоғи ҳудудида жойлашган кўп сонли аҳоли хонадонлари табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб олганликлари юзасидан қоида бузилиш далолатномалари расмийлаштириш жараёнида туман газ ходими Ў.Х. далолатнома расмийлаштирмаслик ва қонунбузар шахсларга нисбатан чора кўрмаслик эвазига бўлим ходими А.Т.га 2000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилиб, шу куннинг ўзида 500 АҚШ долларини, эртасига қолган 1500 АҚШ долларини олиб келиб беришини маълум қилади.

Шу куни билдирги асосида МИБ вилоят бошқармасининг ички хавфсизликни таъминлаш, туман прокуратураси ва бошқа тезкор ходимлар томонидан соат 2020да ўтказилган тезкор тадбирдаЎ.Х. МИБ ходими А.Т.га МИБ Тошлоқ туман бўлими биносида 300 АҚШ доллари ва 1,5 млн. сўм миқдордаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Дастлабки терговга қадар текширишда Ў.Х. 2018 йил декабрь ойида Тоғлиқ кўчасида яшовчи 54 нафар фуқароларнинг яшаш уйларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз ноқонуний равишда газ тармоғига улаб берганлиги, бунинг эвазига ҳар бир хонадондан 100 минг сўмдан пул тўплаб, жами 5,0 млн. сўм пул йиғиб олганлиги, бироқ ҳеч қандай ҳужжатлар расмийлаштириб бермаганлиги аниқланган.

Ў.Х. 26 февраль куни ёзган “пушаймонлик аризаси”да аҳолидан йиғилган 5,0 млн. сўм миқдоридаги пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон ва айбига тўлиқ иқрорлигини, қонун доирасида енгиллик беришликни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан 27.02.2019 йилда газ таъминоти корхонаси ходими Ў.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси  1-қисми, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Тошлоқ туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 Мажбурий ижро бюроси

Фарғона вилоят бошқармаси

тезкор шўъбаси.