Орзуларнинг юксак парвози

Қувасой шаҳрида истиқомат қилувчи Дилмуроджон Қосимов шаҳардаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабини битиргач ўз ҳаётини Ватан ҳимоясига ҳамоҳанг деб билди. Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиацияга билим юртига ўқишга киргач, ота-онаси ва устозларининг ишончини оқлаш учун астойдил излана бошлади.

Дилмуроджоннинг бобоси Абдуғани Набиев ҳам узоқ йиллар давомида биринчи тоифали учувчи сифатида хизмат қилган. Бобосининг касбига бўлган ҳавас ҳам қайсидир маънода Дилмуроджоннинг юксак орзуларига қанот берди.

– Ҳар гал маҳалламиз, ўзим ўқиган мактабга келганимда ҳаяжонга тушаман. Шу юртда яшаётганимдан фахрланаман, – дейди бўлажак учувчи. – Тенгдошларимиз ўз олдига улкан мақсадлар қўйиб, астойдил интилишяпти. Буни қўллаб-қувватлаш керак. Энг муҳими эса, ўз касбинга садоқатли бўлиш ва Ватанга чин юракдан хизмат қилишдир. Мен ҳам ана шундай бахтиёр ёшлар сафида эканлигимдан фахрланаман.

Матн ва сурат муаллифи

Шамсиддин ҚОРАБОЕВ.