Боғчада мароқли машғулотлар

Бағдод туманида 52 та давлат ҳамда 3 та нодавлат мактабгача таълим муассасаларида 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 14953 нафар жажжи фарзандларимиз камолга етмоқдалар.

Яқинда вилоят мактабгача таълим бошқармаси ҳамда Бағдод тумани мактабгача таълим бўлими томонидан “Машғулотларни ўтказишда ривожлантирувчи марказларни ташкил этиш ва марказларда ишлаш” мавзусида вилоят семинари бўлиб ўтди.

Қирқволида қишлоғида жойлашган 25-ДМТМда 6 та куни узайтирилган, 2 та қисқа ва 1 та тайёрлов гуруҳларида 195 нафар болажонлар тарбияланади. Семинар иштирокчилари мазкур муассаса тарбиячиси Шоҳидахон Ибрагимованинг “Меҳмонларни кутамиз” мавзусидаги очиқ машғулотини, шунингдек, тумандаги Бедарак қишлоғида жойлашган 36-давлат мактабгача таълим муассасасининг тайёрлов гуруҳи тарбиячилари томонидан ташкил қилинган “Қўшни мамлакатлар” мавзусидаги ўйинли таълим фаолиятини кузатдилар.