“Москва-опен”мусобақаси ғолиблари

Жорий йилнинг 14-17 февраль кунлари Москвада таэквон-до бўйича “Москва-опен” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда вилоятимиздан 7 нафар спортчи ва икки нафар мураббий қатнашди.

18 февраль куни “Фарғона” халқаро аэропортида спортчиларимиз муносиб   кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида вилоят ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят таэквон-до федерацияси, ота-оналар ва кўпсонли спортчилар ғолибларни гулдасталар билар қарши олишди.

Спортчиларимиз мусобақадан 100 фоизли ғалаба билан қайтишди,-дейди вилоят таэквон-до федерацияси масъул котиби Солижон Худоёров.- Улар 3 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларни қўлга киритишди. Диёрбек Ҳайитбоев, Фотима, Зуҳра Тожиматовалар ўз вазн тоифаларида рақибларини мағлубиятга учратиб,  биринчи ўрин, Фарҳод Одилов, Баҳодир Мирзабоев ва Сулаймон Мўминовлар ўз вазн тоифаларида иккинчи ва Ўғилой Юсубалиева 3-ўрин соҳиби бўлдилар.

Мураббийлар Абдувоҳид Раҳимов ва Мақсаджон Мамажонов шогирдларининг бу ютуғи вилоятимиз спортини янада юксакларга кўтарди.