Музейлар истиқболи

Музейлар етук тарихий шахслар ёки воқеа-ҳодисаларни ўрганиш учун барча маълумотлар мавжуд бўлган ягона манба ҳисобланади.  Уларни ўрганиш – улкан илмий ва ғоявий-тарбиявий аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси “Музейлар тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши музей фаолия­ти­да янги даврни очиб берди. Чунки шу пайтга қадар музейлар тўғрисида ало­ҳида Қонун қабул қилинмаган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги “2017 – 2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустахкамлаш бўйича комплекс-чора тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 975 сонли карори, Фарғона вилояти ҳокимининг 2017 йил 18 декабрдаги  615 – сонли қарори қабул қилинди ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Режа бажарилишини мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси тузилди. Вилоятдаги барча музейларнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари янгитдан ишлаб чиқилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарорига асосан Фарғона вилоят ўлкашунослик музей номи “Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи”га ўзгартирилди. Вилоятдаги номи ўзгарган музейларнинг  меъёрий-ҳуқуқий хужжатлари  мувофиқлаштирилди.

Хусусан, Олтиариқ туман тарихи музейи, Усмон Юсупов мемориал музейи, Ўзбекистон туман тарихи музейи, Қўқон шаҳридаги Қодиржон Хайдаров  уй- музейлари фаолияти тўхтатилди.

Эндиликда Марғилон шаҳрида “Адабиёт ва санъат музейи”, Қўқон шаҳрида “Буюк алломалар музейи”, Шоҳимардонда “Табиат музейи”, Кувада “Кува туман тарихи музейи”, Риштонда “Кулолчилик тарихи музейи”очилиши режалаштирилди.

Вилоятда фаолияти тўхтатилган музейларда сақланаётган музей ашёлари, коллекциялари ва тегишли товар-моддий бойликларни қабул қилиш ишлари тугатилди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон туман тарих музейи томонидан  музей ашёлари ва коллекцияларини топшириш ва кабул қилиш ишлари давом этмоқда.

Қўқон маданияти тарихи давлат музейи филиали  Кодиржон Хайдаров уй музейининг музей ашёлари ва коллекциялари Қўқон маданияти тарихи давлат музейига топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг  қарорига асосан Тошкент шахридаги фаолияти тугатилган  Йўлдош .Охунбобоев уй музейининг  615 дона музей ашёлари ва коллекцияси, фонд жихозлари Фарғона вилояти тарихи ва маданияти музейига олиб келинди.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги ёшларни, ташкилот ва муассасаларда хизмат қилувчи ходимларни, уларнинг оила аъзолари ва аҳолининг кенг қатламини музейларга ташриф буюриш жадвали тузилди.

Музей ишининг ривожланиши ва такомиллашуви маъ­лум даражада музей назарий ва методик тамойилларини ишлаб чиқилишига боғ­лиқ.  Бунда илмий ўрганиш, илмий-тадқиқот ишларини режалаштириш ва таш­кил этиш биринчи даражали аҳамиятга эга. Режага биноан яқинда  маданият ва аҳоли дам олиш маркази биноларида мунтазам равишда янгиланиб бориладиган “Бу кўҳна ва навқирон, обод ва чароғон юрт” номли кўргазма-экспозициясининг намунавий концепцияси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этилди.

“Музей биноларидан ташқарида музей ашёлари ва музей коллекцияларининг маҳаллий ва хорижий кўргазмаларини ташкил этиш ва ўтказиш қоидалари”га таклиф киритилди.

Шулардан келиб чиқиб, музейимиз турли саналарга бағишлаб ташкилот ва таълим муассасаларида турли  кўргазмалар билан мунтазам қатнашиб келмоқда. Музейга келувчиларни жалб қилиш мақсадида телевидение орқали музей муҳофизлари, мутахассис-ходимлари давра суҳбатлари, “Боқий мерос”номли телекўрсатув ва радиоэшиттиришларда мунтазам иштироқ этмоқдалар. “Рухсор” телевиденияси билан хамкорликда Америка Қўшма штатлари “CNN” ва  “BBC” телевидениеяси  ҳужжатли фильм яратиш лойиҳасида иштироқ этиб, ушбу филмни яратишда ёрдам бердилар.

Мозийгоҳда матбуот нашрлари ишлари ҳам йўлга қўйилган, жумладан , “Инфо ЛИБ”, “Мозийдан садо” журнали ва республика, маҳаллий матбуот нашрларининг тахламалари мавжуд.

Миллий музей фондининг электрон давлат каталогини яратиш ва мунтазам янгилаб бориш ишлари йўлга қўйилиб, бугунги кунга қадар 1110 та экспонат киритилди .

Қўқон шахри “Буюк алломалар» музейини ташкил этиш учун  шу кунга қадар 1 млрд. 300 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Ушбу музей экспозицияси учун Маданият вазирлиги томонидан 700 млн. сўмдан зиёд кўргазма ва экспозиция жихозлари ўрнатилди.

Марғилон шахридаги  “Адабиёт ва санъат” музейини ташкил этиш учун Республика Маданият вазирлиги томонидан 18 млн дан ортиқ маблағ ажратилди.

Вилоят ҳокимининг 2017 йил 12 февралдаги “Фарғона вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш ва туризм хизматлари экспортини оширишни таъминлашга қаратилган 2016 -2017 йилларга мўлжалланган тадбирлар дастури тўғрисида”ги 39- сонли қарори ижро учун қабул қилинди ва ва қарор бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Бундан буён музеймизни қадимий ашёлар ва экспонатлар билан янада бойитиб Фарғонанинг узоқ асрлик тарихини акс эттирувчи бўлимлар ташкил этиш, турли соҳалардаги тарихий манбаларга доир коллекцияларни излаб топиб, уларни олиб келиш ишларини изчил давом эттирамиз.

Баҳодиржон ҲОШИМОВ,

вилоят тарихи ва маданияти музейи директори,

Зумрадхон АҲМЕДОВА,

музей бош муҳофизи.