Билим, малака фаолиятда асқотади

Ички ишлар вазирлигига қарашли Фарғона академик лицейида сайёр ўқув йиғини ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти томонидан ташкил этилган ўқувда шаҳар ва туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқарма, ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда профилактика инспекторлари хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда билим ва малакаларини оширмоқда.

Мамлакатимизда ички ишлар органлари тизимини такомиллаштириш, уларнинг қуйи бўғинларини аҳолига янада яқинлаштирган ҳолда мустаҳкамлаш, ходимларнинг билим ва малакасини ошириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 23 августда қабул қилинган “Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” қарори соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Машғулотларда тингловчиларга ҳудуддаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда ички ишлар органларида хизматни тўғри ташкил қилишлари учун тизимдаги ислоҳотлар, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, жиноятларнинг олдини олиш ва фош этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, инсонларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида тегишли тавсиялар берилмоқда.

-Малака ошириш институти ташкил этилиши нафақат оддий ходимларни, балки раҳбарларни ҳам хизматдан ажратмаган ҳолда тўлиқ таркибда малака оширишларини, амалиётдаги янгилик ва илғор тажрибаларни тезкорлик билан етказиш имкониятини яратмоқда, – дейди Малака ошириш институти бошлиғи, подполковник Абдураҳмон Пардаев.

Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ.