Баркамол авлод

Олтиариқ туманидаги “Аҳмад ал-Фарғоний авлодлари” нодавлат таълим муассасасида она тили ва адабиёт, рус ва инглиз тили, математика, тарих фанлари чуқурлаштирилган тартибда ўқитилади. Мактабда тўрт нафар малакали мураббийлар томонидан спортнинг каратэ, қўл жанги, миллий кураш ҳамда енгил атлетика турлари бўйича мунтазам равишда машғулотлар ўтказиб келинмоқда.

Айни пайтда 12 та синфда 254 нафар келажагимиз ворислари сифатли таълим-тарбия олишмоқда,-дейди мактаб директори Умида Мирзоҳидова. – Энг маҳоратли ўқитувчи-мураббийларни жалб этган ҳолда аниқ ва табиий-гуманитар фанларнинг ўқитилиши ҳамда ўқувчилар қамров даражасини янада ошириб боришни режалаштирганмиз.