Кубок –“Қўқон-1912” футболчиларида

Ўн кун давом этган футбол байрами ўз ниҳоясига етди. “Истиқлол”, “Нефтчи”, ФарДУ ва Ёзёвон туманидаги марказий ўйингоҳлар футбол ишқибозлари билан тўлди.

Бу йилги беллашувларда  18 та жамоа тўртта гуруҳга бўлинган ҳолда соврин учун кураш олиб боришди.

9-февраль куни ФарДУ ўйингоҳида кубок мусобақаларининг финал босқичи  бўлиб  ўтди. Унда “Нефтчи” –“Қўқон-1912” жамоалари яшил майдон узра  тўп  суришди–ҳисоб 0:1.

Ярим финалда “Нефтчи” –“Шердор” (Самарқанд вилояти) беллашувида 1:0, “Қўқон-1912”-“U-21” жамоалари  баҳсида 2:0 ҳисоби қайд этилди. Ҳар  томонлама устунликка  эришган  “Қўқон-1912” жамоаси  вилоят  ҳокими кубоги соҳиби бўлди.

Кубок  мусобақалари якунлангач, вилоят ҳокими Ш.Ғаниев ғолиб–“Қўқон-1912”  жамоаси  сардорига  кубок,  диплом ҳамда  2-ўринни эгаллаган “Нефтчи” жамоасига  қимматбаҳо  совғаларни  тантанали  равишда топширди.  Барча футболчиларимизга бундан кейинги ўйинларда омад ёр бўлишини, Фарғонамиз футбол шуҳратини юксакларга кўтаришларини тилади.

Мусобақани бошқариб борган ҳакамлар ҳам эсдалик совғалари  билан тақдирланди. Кубок мусобақалари даврида, яъни 1 февралдан  9  февраль кунига қадар суперлига ва пролига ҳакамлари учун ўқув- йиғин машғулотлари ҳам ўтказилди.

Кубок соҳиби “Қўқон-1912” жамоасини барча фарғоналик футбол ишқибозлари номидан  қизғин қутлаймиз.

                                                                                               Д.ЭРГАШЕВ