Навоий ва Бобур авлодлар нигоҳида

Фарғона шаҳридаги 5-умумтаълим мактабида буюк мутафаккир Алишер Навоий, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган маънавий-маърифий кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда икки шоир ижодига доир саҳнавий композициялар намойиш этилди, истеъдодли ўқувчилар томонидан ғазаллар ўқилди.

Президентимизнинг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастури тўғрисида”ги ҳамда “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида” ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида янги ўқув йилида ота-оналар томонидан мактаб кутубхонасига 50 дона буюк алломалар ҳаёти ва ижодига оид сара китоблар тақдим этилди, – дейди она тили ва адабиёти ўқитувчиси Раънохон Мўминова. – Ана шу китоблар мутолааси тарғиботи бўйича ўқувчилар ўртасида бир қатор танловлар ўтказилиб келиняпти. Бугунги маърифий тадбир ҳам бевосита ўқувчиларимизнинг китобхонлик маданиятини шакллантиришда, улар қалбида буюк аждодларимизга ҳурмат туйғусини юксалтиришда муҳим омил бўлади.