“Фарғона вилояти ҳокими кубоги – 2019”

Фарғонада катта футбол байрами бошланди.  2019 йилнинг 29 январь кунидан бошлаб  анъанавий  “Фарғона вилоят ҳокими кубоги” мусобақасига старт берилди.

Бу йилги баҳсларда 18 та жамоа  тўрт  гуруҳга бўлинган ҳолда бош соврин учун кураш олиб боришади. Турнирда  суперлига ва пролига клублари иштирок этишади.

Ўйинлар Фарғона шаҳридаги (Фарғона давлат университети спорт  мажмуаси) да, футбол-интернат  стадионида,  Қиргулидаги “Нефтчи” спорт клуби  ва Ёзёвон туманидаги марказий  ўйингоҳда ўтказилади.

29 январь мусобақанинг  биринчи  кунида  учта учрашув бўлиб ўтди. “А” гуруҳи  1-турида  Андижоннинг  “Ўз Тонг Хо”  клуби  «Қўқон-1912»      (U-21) ёшлар жамоасига қарши майдонга тушди.

Гуруҳнинг  иккинчи  ўйини  Қиргулидаги “Нефтчи” стадионида ўтказилди.  Унда  Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси  Яйпаннинг “Турон” клуби билан учрашди.

Шунингдек, шу куни  “В” гуруҳи 1-турида битта баҳс бўлиб ўтди. Қиргулидаги “Нефтчи” стадионида  Тошкентнинг “Локомотив” (U-21) жамоаси Учкўприк туманининг “Зафар” клуби билан майдонда тўп сурди.

Дастлабки ўйинлар якунларига кўра, “Ўз Тонг Хо”- “Қўқон-1912”  2:0, “Нефтчи”-“Турон” 1:0, “Локомотив”-“Зафар”   1:0 ҳисоби қайд этилди.

***

30 январь куни  ФарДУ стадионида  Самарқанднинг  “Шердор” жамоаси  “Қўқон-1912” жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

 ***

“Нефтчи” стадионида 31 январь куни “А” гуруҳида “Ўз Тонг Хо”-“Нефтчи”, “Истиқлол”-“Турон”, ФарДУ стадионида “В” гуруҳида  “Зафар”-“Шердор”, “Цементчи”-“Локомотив” жамоалари ўзаро куч синашди.

Кубок  мусобақалари  9 февраль кунига қадар давом этади.