Мақсадимиз – аҳоли турмуш тарзи ва ҳаётининг обод ва фаровонлиги

Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзодлар 5-Бобур сайлов округидан Ёқутхон Мирзаева, 9-Темирйўл  сайлов округидан Дилшоджон Ахмаджонов, 14-Ёрқин сайлов округидан Ваҳобжон Парпиев, 17-Яккатут сайлов округидан Рапиқжон Юсупов, 29-Ёзёвон сайлов округидан Абдулахад Абдуллаев, 58-Ҳувайдо сайлов округидан Улуғбек Мамарозиқовнинг сайловчилар билан ўтказаётган учрашувлари фуқаролар фаоллигида кечмоқда.

Номзодлар партиянинг сайловолди Платформаси ғояларидан келиб чиқиб, таълим жараёнига замонавий истиқболли илм-фан ютуқларини жорий этиш, мамлакатимизда илм-фанни янада ривожлантириш, илмий фаолиятга истеъдодли, қобилиятли ёшларни жалб этиш орқали юқори билим-малакали жамиятни шакллантиришга кўмаклашиш, мактаб ўқувчиларининг халқаро мусобақаларда иштирок этишига кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратиш, мустақиллигини кучайтириш, маҳалланинг, айниқса, эзгу урф-одат ва анъаналарни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини бартараф этиш, оилада соғлом муҳитни шакллантиришдаги фаолиятининг самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг юқори даражада ахборотга эга бўлишини таъминлаш, ягона миллий ахборот маконини шакллантириш орқали замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратишни илгари сурмоқда.

Шунингдек, мамлакатда оилаларни мустаҳкамлаш ва оилавий қадриятларни ардоқлаш, ёш оилаларга ғамхўрликни ошириш, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, жисмонан соғлом ва ҳар томонлама баркамол янги авлодни дунёга келтириш ва тарбиялаш учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш, маҳалланинг, айниқса, эзгу урф-одат ва анъаналарни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини бартараф этиш, оилада соғлом муҳитни шакллантиришдаги фаолиятининг самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиш, фуқароларнинг юқори даражада ахборотга эга бўлишини таъминлаш, ҳамда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Одамларнинг турмуш тарзи, ҳаётининг обод ва фаровонлигини ошириш мақсадида яъни, қишлоқ аҳолисининг ичимлик суви билан тўлиқ таминлашга эришиш учун туман ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига таклифлар тайёрлаш ва киритиш, таълим жараёнига замонавий истиқболли илм-фан ютуқларини жорий этиш, мамлакатимизда илм-фанни янада ривожлантириш, илмий фаолиятга истеъдодли, қобилиятли ёшларни жалб этиш орқали юқори билим-малакали жамиятни шакллантиришга кўмаклашиш, ҳудудларда аҳолига транспорт хизмати тизимини яхшилашга кўмаклашиш, шаҳар ва қишлоқларни ўзаро уйғун ривожлантиришга, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда ҳудудлар бўйича айрим номутаносибликларга барҳам бериш, туман марказидан олисда жойлашган қишлоқларда яшаётган одамларнинг яшаш шароити ва турмуш тарзини тенглаштиришга қаратилган бюджет сиёсатини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

Номзодлар “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” тамғаси остида жаҳон бозорига маҳсулот етказиб беришга йўналтирилган тизимли чора-тадбирларни қабул қилиш, хорижий маҳсулотлар ўрнини босадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга аҳд қилган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун солиқ миқдорини камайтириш, божхона имтиёз ва преференциялари, имтиёзли субсидиялар ва бошқа шакллардаги давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини жорий этиш. Мамлакатда оилаларни мустаҳкамлаш ва оилавий қадриятларни ардоқлаш, ёш оилаларга ғамхўрликни ошириш, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, жисмонан соғлом ва ҳар томонлама баркамол янги авлодни дунёга келтириш ва тарбиялаш учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш,  маҳалланинг, айниқса, эзгу урф-одат ва анъаналарни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини бартараф этиш, оилада соғлом муҳитни шакллантиришдаги фаолиятининг самарадорлигини оширишни устувор вазифа сифатида қарашмоқда.

Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.