Бепарволик кулфат келтиради

Бугун нотинчлик рўй бераётган мамлакатларда терроризм ва экстремизм вазиятни издан чиқарувчи асосий омиллардан бири бўлиб қолмоқда. Терроризм қандай ниқобда бўлмасин, унинг замирида бегунох одамларнинг қонини тўкиш, халқнинг меҳнати билан яратилган маданий бойликларни йўқ қилиш туради.

Ёшларимиз террорчилик ташкилотлари ва экстремистик оқимлар томонидан тайёрланган видеороликлар, маърузалар, фото суратларни интернет тармоқларидан кўчириб олиб, хуқуқий оқибатини англамаган холда танишларига тарқатишлари орқали маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилмоқдалар. Энг ачинарлиси улар ислом дини мақсадини билмаган холда, ёлловчи шахслар таъсирида ушбу оқимларга қўшилиб кетишмоқда.

Мисол учун, Марғилон шаҳар, Билимдон кўчасида яшовчи 1990 йилда туғилган фуқаро М.З. 2013 йилнинг ёз фаслида “Жиҳодчилар” ДЭО тарафдори фуқаро А.А билан интернет орқали мулоқот қилиб, унинг ғоявий таъсири остида диний экстремизм оқимга аъзо бўлиб, 8 нафар танишлари билан “жамоат” ташкил килиб, “Жиҳодчи”лар ДЭО тарафдорларининг маърузаларини интернет орқали юклаб олиб эшитиб келишган. Уларнинг ноқонуний харакатлари хуқуқни мухофаза қилиш органлари томонидан ўз вақтида аниқланиб, ёт ғоялар тарқалиши олди олинган ва айибдорлар қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, Қува тумани, Қалинпўстин маҳалласи, Қўрғонча кўчасида яшаган фуқаро Қ.Д 2014 йилда Россия Федерациясига ишлаш мақсадида кетиб, ўша ерда террорчилик гуруҳлари ва экстремистик оқим аъзоларининг таъсирига тушиб, ўзи хам юртдошларимизга интернет орқали жиходга, ислом давлати қуришга даъват қилувчи маърузалар ва видеороликлар тарқатиб келаётган эди. Фуқаро Қ.Д ни қилмишлари ўз вақтида аниқланиб Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилган.

Мусожон ШАВКАТОВ, 

Фарғона вилояти ИИБ ТЭҚКБ

ходими, капитан.