Ёт ғоялар адаштирмасин

Фарғона шаҳридаги 41-айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган ўрта таълим мактабида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ва ёшлар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олишга бағишланган “Ўз болангни ўзинг асра” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Фарғона шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар халқ таълими бўлими ташаббуси билан ташкил этилган ушбу йиғилишда диний муассалар вакиллари, ички ишлар идоралари ва ота-оналар иштирок этди.

Йиғилишда вилоят ҳокимлигининг диний ва жамоат ташкилотлари билан ишлаш комплекси мутахассиси З.Хакимов, шаҳар ҳокимининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Ф.Абдулазов, шаҳар ИИБнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари О.Эралиев, шаҳар Халқ таълими бўлимининг маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўъбаси мудири А.Алиев, шаҳар бош имом-хатиби Ж.Раҳмоновлар сўзга чиқди. навқирон авлод вакилларини ёт ғоялар таъсиридан асраш, улар ўртасида жиноятчиликка бутунлай барҳам бериш ҳақида фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди. Бунда оила, мактаб, маҳалла, жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишдан кўзланган асосий мақсад ўқувчи-ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, улар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш, фарзанд тарбиясида ота-оналар маъсуллигини янада кучайтиришга қаратилди.