Тадбиркорликни ривожлантириш жамиятимиз тараққиёти ва фаровон ҳаётимизнинг энг муҳим кафолатидир!

Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзодлар 5-Бобур сайлов округидан Абдурахмон Ниязов, 9-Темирйўл  сайлов округидан Саидфаррух Исломов, 14-Ёрқин сайлов округидан Расулжон Мирзаахмедов, 17-Яккатут сайлов округидан Бохиржон Турдалиев, 29-Ёзёвон сайлов округидан Хожиқузижон Исақов, 58-Ҳувайдо сайлов округидан Ғайратжон Абдуллаевнинг сайловчилар билан ўтказаётган учрашувлари фуқаролар фаоллигида кечмоқда.

ЎзЛиДеП 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси – янгиланишнинг амалий ҳаракатлар дастурлари устувор йўналишларининг фаол амалга оширилаётгани Ўзбекистоннинг ҳар томонлама пухта ўйланган ва ишлаб чиқилган қатъий либерал ислоҳотлар йўлини тутгани, мамлакатимизнинг янги қиёфасини шакллантиришга киришганидан далолат эканини алоҳида таъкидлайди.

Биз давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари Ҳаракатлар стратегиясини самарали амалга ошириш, давлат ва жамиятнинг барча соҳаларини ривожлантириш борасида амалда бир ёқадан бош чиқариб, фаол иш олиб бораётганини қайд этамиз. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, чуқур маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини тубдан кўриб чиқиш, судларнинг чинакам мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш, иқтисодиётни либераллаштириш, қулай ишбилармонлик ва инвес­тиция муҳитини шакллантириш, миллатлараро тотувликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш борасида тизимли, ўзаро мувофиқлаштирилган ва мутаносиб тадбирлар амалга оширилмоқда.

ЎзЛиДеП Ҳаракатлар стратегияси доирасида илгари сурилган вазифаларнинг тўлақонли ижросини таъминлашда ўзининг сиёсий масъуллигини тўла ҳис қилган ҳолда, ана шу мақсадлар йўлида вакиллик ва ижро органларидаги ўзининг барча имкониятларини ишга солишини алоҳида таъкидлайди.

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашига сайловлар – давлат ҳокимиятининг демократик асосларини либераллаштириш ва мустаҳкамлаш билан боғлиқ чинакам тарихий воқеадир. Биз буни пойтахтимиз ҳокимият вакиллик органлари ва жамоатчилигининг Фарғонадаги социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни рўёбга чиқариш, туман Кенгашлари томонидан маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижросини таъминлаш, туманларни ривожлантириш истиқболли дастурларини амалга ошириш, маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни белгилаш устидан назорат ўрнатиш борасидаги ролининг кучайиши учун улкан имконият деб биламиз. Сайловларда сайловчилар эркин овоз бериш йўли билан ўзларининг эртанги кунини ва пойтахтимизни истиқболда ривожлантириш йўлини белгилайдилар.

Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаол иштирокидан, барча соҳаларда эришилган ва эришилаётган марралар ва Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар ҳамда Фарғона вилоятини ривожлантириш истиқболларидан келиб чиқиб, ЎзЛиДеП ўз олдига Фарғона вилоятини янада ривожлантириш, мамлакатимизни жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнини эгаллашини таъминлашни – бош мақсад, вазифа сифатида қўяди.

Шу мақсадда Фарғона вилоятини янада ривожлантиришнинг узоқ муддатли дастурини ишлаб чиқишни ва амалга оширишни таклиф қиламиз.

Биз ушбу дастурда таянадиган асосий тамойиллар: вилоятимизда истиқомат қилувчи ҳар бир одамга ғамхўрлик кўрсатиш; барча масалаларни илғор тажрибага асосланган ҳолда самарали ва тежамкорлик билан ҳал қилиш; иқтисодиётнинг муҳим манбаи сифатида хусусий ташаббусларни, бизнесни рағбатлантириш; қарорлар қабул қилиниши ва вилоятни бошқариш жараёнларига фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг ўзларини имкон қадар кенгроқ жалб этиш; ҳокимият органларининг ҳисобдорлигини ва очиқлигини таъминлаш.

Ушбу устуворликларни келажакда амалга ошириш мақсадида биз сайловларда энг муносиб номзодларни илгари сурдик.

Биз сизлар билан биргаликда вилоятимизни янги қиёфасини яратамиз, деб ишонамиз.