Бувайдада энг обод боғча

Бувайда туманида 12-сонли мактабгача таълим муассасасининг эски биноси  “Обод қишлоқ” Дастури доирасида мукаммал таъмирланиб,  фойдаланишга топширилди.

Таъмирлаш ишларига 538 млн. сўм маблағ сарф этилди. Боғча 180 нафар болаларни қамраб олиш имконига эга бўлиб, 40 нафар тарбиячилар фаолият юритмоқда.

Мактабгача таълим муассасамиз биносининг замонавий, кўркам қиёфа касб этиши янги йилга зўр туҳфа бўлди, – дейди мудира Одинахон Эргашева. – Болаларимизнинг ҳам шодлиги чексиз. Байрамга бағишланган тадбирлар қувончига қувонч қўшмоқда. Улар учун  масканда барча шароитлар яратилган бўлиб, тасвирий санъат, рақс, гимнастика, рус ва инглиз тиллари тўгараклари мунтазам фаолият олиб боряпти. “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” шиори остида ташкил қилинган ватанпарварлик бурчаги эса она-юртга меҳр-муҳаббатини кучайтириш, жасур фарзандлар бўлиб камолга етишларида аҳамиятлидир.