Тиббиёт бирлашмаларига янги автомашиналар

2019 йил тиббиёт соҳаси вакиллари учун қувончли бошланди. Вилоят ҳокимлиги томонидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда   19 та шаҳар-туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарларига янги “Сobalt” автомашиналарининг калити  топширилди.

Тадбирда  вилоят ҳокими Ш.Ғаниев мамлакатимизда тиббиёт соҳасида  қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг ижросини таъминлаш, маҳаллаларда мониторинг ишларини олиб бориш ва тиббий хизматни  янада яхшилаш хусусида сўз юритди. Келгусида Германиядан  400 минг долларлик гемодиалез аппаратлари олиб келинишини билдириб, янги атомашина эгаларини қутлади.

Сўнгги йилларда халқимизга малакали тиббий хизмат кўрсатишга эътибор янада кучайтирилди.  Бу борада 70  дан  ортиқ қарор ва фармонлар ишлаб чиқилди, –  дейди Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи  Ботиржон Қодиров. – Ўтган йили бирлашмада болалар жарроҳлик,  неврология ва кардиология ихтисослаштирилган бўлимлари ташкил қилинди. Туманимизда 7 та оилавий поликлиника мавжуд бўлиб, уларнинг 4 таси  тўлиқ таъмирланди. Янги автомашина туҳфаси  зиммамизга янада масъулит юклаб,  фидокорлик билан ишлашга ундайди.