Жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндорлар

2018 йил 6-9 декабрь кунлари Татарстонда 2001-2003 йилларда туғилган ёшлар ўртасида белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди.

Чемпионатда  Германия, Хитой, Корея, Голландия сингари 24 та  давлатдан 400 нафарга  яқин  энг  сара  спортчилар иштирок этишди.

Мусобақаларда вилоят касб-ҳунар таълими бошқарма тасарруфидаги таълим муассасаларида  таҳсил олаётган  5 нафар ўқувчиларимиз, вилоятимиз терма жамоа ва республика миллий терма жамоа аъзолари–Риштон тумани транспорт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси  Ғофуржон  Мелиқўзиев  77 кг. вазнда 2-,  Бағдод қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг ўқувчиси Шоҳруҳхон Нишонов 95 кг. вазнда 3-ўринни қўлга киритишди.

Нуфузли жаҳон чемпионатида Риштон транспорт касб-ҳунар коллежи  ўқувчиси  Илёсбек  Обиджонов 95 кг. ,  Бағдод транспорт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Иқболжон  Иномжонов 71 кг., Ўзбекистон педагогика коллежи вакили  Малика  Абдусаматова 70 кг. вазн тоифаларида совриндор бўлиб қайтишди.