Обод қишлоқлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 март куни “Обод қишлоқ” дастури тўғрисидаги ПФ-5386 сонли фармони қабул қилинди. Мазкур фармон билан дастурнинг устувор йўналишлари белгилаб қўйилди.

Ушбу устувор йўналишлардан бири электр энергияси таъминотидир. Қишлоқларнинг электр энергияси таъминотини яхшилаш ва аҳолини тадбиркорлик билан шуғулланиши учун имкониятлар яратиш мақсадида “Фарғона ҲЭТК” АЖ томонидан бир қатор ишларни амалга ошириш белгилаб олинган.

Жумладан, танлаб олинган Фарғона вилоятининг 15 та туманларидаги 30 та қишлоқларда акциядорлик жамияти томонидан 16 та трансформатор пунктлари ҳамда 58,6 км узунликдаги электр узатиш тармоқларини реконструкция ва модеринизация қилиш, 25 та трансформатор пунктлари ва 15,4 км узунликдаги электр узатиш тармоқларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган.

Режага асосан бугунги кунда вилоятнинг танлаб олинган барча қишлоқларида режалаштирилган ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

Инспекциянинг худудий бўлими томонидан реконструкция ва модернизация қилинаётган электр қурилма ва электр узатиш тармоқларини қурилиш-монтаж ишлари лойиҳа ва амалдаги қоидалар асосида бажарилмоқда. Шунингдек, худуддаги электр қурилмаларда мукаммал таъмирлаш ишларини сифатли бажарилаётганлиги жойларга чиқиб кўрилмоқда.

“Обод қишлоқ” дастури доирасида қурилиш моллари ишлаб чиқариш корхоналарига табиий газ ва энергияни аҳоли учун белгиланган нархларда етказиб берилиши белгиланган ва ушбу преференциялар татбиқ этиладиган асосий материаллар рўйхати кўрсатиб қўйилган.

Жумладан, метал прокати, цемент, шағал, қум, эшик, дераза ва ойна лок-бўёқ маҳсулотлари, гипс картон, ғишт, ёғоч материаллари, шифер, темир-бетон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга 2018 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида табиий газ ва электр энергиясини аҳоли учун белгиланган нархларда етказиб берилиши кўрсатиб ўтилган.

Президент  қарорига асосан “Обод қишлоқ” дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиялари ва дастурда белгиланган ишларни амалга оширилишини ташкил этилиш бўйича туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузурида махсус штаблар ташкил этилган.

А. Хомидов,

“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси

Фарғона худудий бўлими  инспектори.