Конституция – давлат, жамият ва фуқаро ҳимоячиси

Ҳар бир давлатнинг келажаги ва ривожи  энг аввало мамлакат фуқароларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятига узвий боғлиқдир.

Дунё мамлакатлари тажрибасида ҳар бир давлат ва унинг жамияти ўзининг конституцияси ва қонунларига амал қилган ҳолда фаолият кўрсатади.Ўзбекистон ҳам кўп миллатли, ҳуқуқий демократик давлат сифатида  миллий  ва умуминсоний қарашларимиз акс этган Конституцияга эга.

Ҳар бир фуқаро ҳуқуқи ва бурчи бизнинг Конституциямизда аниқ қилиб белгилаб берилган.  Жумладан, унинг “Инсон ва фуқароларнинг асосий хуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари”  бўлимининг 18-моддасида “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар” деб белгиланган.  Диёримизда яшаётган барча миллат ва элат вакиллари эркин ҳаёт кечириб, мавжуд имкониятлардан тенг фойдаланиб келаётганлиги бунинг ёрқин ифодасидир.

Ҳар бир фуқаронинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари давлат томонидан кафотланганлиги  бахтимиз қомусининг 27-моддасида ўз аксини топган.

Давлат ўз томонидан фуқароларининг ҳуқуқий масалаларини қонун доирасида белгилаб олган ва унга тўлиқ амал қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун давлат томонидан барча шароитлар яратилмоқда. Йилдан-йилга турмушимиз, яшаш имкониятларимиз ўзгариб, яхшиланиб бормоқда. Ўз навбатида ҳар бир фуқаро  жамият олдидаги бурчини онгли равишда  англамоғи керак.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсонпарвар, халқпарвар ва умуминсоний қадриятларга мос келадиган мукаммал ҳужжатдир. Унинг мазмун-моҳиятини  билиш ва амал қилиш ҳар бир фуқаронинг вазифасидир.

Набижон ТЕМИРОВ,

ФЖШМҚМИ Фарғона худудий

бўлинмаси раҳбари.