“Мен ОИВ профилактикаси тарафдориман!”

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 1 декабрь — Умумжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида қабул қилинган.

Тадбирлар “Мен ОИВ профилактикаси тарафдориман” шиори остида ўтказиладиган тарғибот  ишларини  кучайтириш, ОИВ инфекцияси билан яшовчиларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоялаш масалаларига йўналтирилади.

2018 йил 25 январь куни “Ўзбекистон  Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги  вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси  Президентининг қарори қабул қилинди. Мазкур қарорнинг қабул  қилиниши ОИВ инфекцияли шахсларни эрта аниқлаш, касаллик бошқаларга юқишининг олдини олиш борасидаги профилактик  тадбирларни тез амалга ошириш ва беморларни самарали даволаш  ҳамда уларга  зарур  бошқа тиббий хизматларни кўрсатиш бўйича янги сифатли босқич бўлиб хизмат қилади.

Марказ томонидан  ОИТСга қарши кураш бўйича маъсул бўлган вилоятдаги  бир нечта   бошкарма ва ташкилотлар билан ҳамкорликда комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чикилди ва вилоят ҳокимлиги томонидан  тасдиқланди хамда  ижро учун барча шаҳар,  туманларга, мутасадди ташкилотларга  юборилди.

Олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш учун мутасадди, маъсул хамкор ташкилотлар раҳбарлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Дарва суҳбатининг асосий мавзуси ОИВ инфекциясини ёшлар ва меҳнат мигрантлари ўртасида тарқалишининг олдини олиш борасида профилактик ишларни янада кучайтириш ва бу борадаги долзарб вазифаларга қаратилди.  ОИТС касаллиги бўйича аҳолини, жумладан ёшларни маълумот ва хабардорлигини оширишга алоҳида эътибор берилди.

Марказ ходимлари талаба ва ўқувчи-ёшларни  ОИВ/ОИТС масалаларида маълумоти ва хабардорлигини ошириш мақсадида умумтаълим мактаблари, коллежлар, олий ўқув юртлари ўкувчи ва талабалари ўртасида, МФЙ ларда, корхона ва ташкилотларда учрашувлар ўтказилди. Тошлоқ  ва  Ёзёвон туманлари коллежлари  ўртасида ушбу санага бағишланган   “Энг яхши билим даргоҳи”, Фарғона шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўртасида “Энг  яхши мактаб”,  Риштон тумани  МФЙлари  ўртасида  “Энг яхши маҳалла” кўрик- танловлари  ўтказилди.

Марказ томонидан  1 декабрь -Умумжаҳон  ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан  ОИВ билан яшовчи болаларни қўллаб -қувватлаш ва хайрия тадбирлари амалга оширилмоқда.

Авазбек АКБАРОВ,

вилоят ОИТС га қарши курашиш

маркази бўлим мудири.