Биринчи тур якунлари

Суперлига жамоалари ўртасида 1-тур учрашувлари якунланди.

6 та учрашувдан 3 таси ғалаба, 3 таси дуранг натижа билан тугади. “Локомотив” Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини 3:0, “Пахтакор” “Сўғдиёна”ни 2:0, “Бухоро” – “Қўқон- 1912” ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, “Нефтчи” – “Насаф” , “Металлург” – “Навбаҳор” учрашувида ҳисоб очилмади. “Бунёдкор” – “АГМК” баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилди.

2-тур учрашувлари 8 март куни бошланади. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари “Қизилқум”ни ўз майдонларида қабул қилади. “Нефтчи” 10 март куни Жиззахда “Сўғдиёна” меҳмони бўлади. Вилоятимизнинг иккала жамоасига ҳам 2-тур учрашувларида омад тилаймиз.