Туризм ривожи – тараққиёт омили

Фарғона шаҳридаги “777” меҳмонхонасида Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Фарғона вилоят кенгаши томонидан  “Мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи: туризмнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантиришнинг миллий ва халқаро тажрибаси” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, соҳага дахлдор ташкилотлар вакиллари, партия фаоллари ҳамда фахрийлар иштирок этишди.

— Мамлакатимизда миллий иқтисодиётнинг энг муҳим секторларидан бири туризм ҳисобланади, – дейди туризмни ривожлантириш  Давлат қўмитасининг вилоят бошқармаси раҳбари Музаффаржон Темиров. Президентимизнинг жорий йил 1 ноябрь куни имзоланган “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида 2019 йил 10-15 сенябрь кунлари Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандлар фестивалини ўтказиш белгиланди.

Очиқ мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “2018-2019 йилларда туризмни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар” Дастурининг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан фикр алмашилди.