Божхона масканларида замонавий технологиялар

Божхона органларида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш, соҳага ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш натижасида, божхона органларида назорат ва божхона иши соҳасидаги амалга ошириладиган ишларни соддалаштириш, тезлаштириш имкони яратилди.

Хусусан, божхона органлари тизимида “Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими” дастурлари имкониятлари кенгайтирилди. Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган товар-моддий бойликларини электрон декларация қилиш тадбиркорларга ўз офисларидан туриб, божхона юк декларациясини ва бошқа керакли ҳужжатларни интернет орқали юбориш имконини берди. Бу эса ўз навбатида тадбиркорнинг қимматли  вақтини ва ортиқча  сарф харажатини тежаб қолмоқда.

Чегара божхона постларимизнинг рентген-сканер қурилмалари билан таъминлаганлиги божхона қоидалари бузилишига олиб келадиган ҳолатларга  қарши курашиш,  сарҳадларимиз орқали республикамиз ҳудудига қурол-яроқ, гиёҳванд моддалар, диний экстремистик адабиётлар ва сифатсиз товар-моддий бойликлар кириб келишининг олдини олмоқда. Бундан ташқари, стратегик аҳамиятга эга бўлган хом ашёлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа ёдгорликларни ноқонуний олиб чиқилиши олди олинишига самарали хизмат қилмоқда.

Республикамизнинг барча божхона масканларида божхона ходимларининг хатти-ҳаракатлари назорат қилинмоқда. Шу ўринда, вилоятимиз божхона бошқармаси тасарруфидаги божхона масканларида ҳам айни пайтда 108 дан зиёд видео-кузатув камералари ўрнатилган. Божхона пост ходимлари ва пост орқали харакатланаётган фуқаролар, транспорт воситаларининг ҳаракатини видео-кузатуви “онлайн” тарзда назорат қилиб борилмоқда.Шунингдек, божхона бошқармасида божхона ходимларининг хатти-ҳаракатларини назорат қилувчи кунлик мониторинг ишлари амалга оширилмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, ҳозирги кунга қадар пост худудида содир этилаётган жиноятларнинг 15–17 фоизи ҳамда  божхона ҳуқуқбузарликларининг 30 фоизи  айнан видео-кузатув камералари ёрдамида аниқланган.

Бу каби ислоҳотлар божхона органларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси  борасидаги амалий ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Д.АХМЕДОВ,

 “Қуқон” ТИФ божхона пости

катта инспектори.