Фурқатлик фермерлар маррада

Фурқат туманида ташкил этилган 86 та йиғим-терим отрядлари аъзолари белгиланган пахта хирмонини ўз вақтида бунёд этиш учун ялпи сафарбарлик эълон қилишган.

Акмалжон Тусматов раҳбарлигидаги 43-отрядга қарашли “Қобилжон Иқболжон замини” фермер хўжалиги аъзолари туманда биринчилардан бўлиб шартнома режасини уддалашди. Биринчи теримнинг ўзида фермер хўжалиги тасарруфидаги 10 гектар ернинг ҳар гектаридан 28 центнердан сифатли ҳосил олинди. Фермер Қобилжон Ҳожиматовнинг айтишича, ҳали далаларда ҳосил мўл ва мавсум охирига қадар ҳосилдорлик гектарига 45 центнерга етказилади.

Шерқўзи Ҳасанов бошчилик қилаётган 64-отряддаги “Муҳаммадризо Жўраев Абдубаннон” фермер хўжалиги аъзолари қисқа иш кунида режани бажариб, биринчи теримнинг ўзида ҳосилдорликни 33 центнерга етказишга муваффақ бўлишди. Шу тариқа 16,7 гектар пахта майдонидан 60 тоннага яқин сифатли саноат хом ашёси йиғиштириб олинди.

Суратни  Ш. ҚОРАБОЕВ олган.