Учкўприкликлар учун тиббий кўрик

Бу соҳага қаратилаётган юксак эътибор ва рағбат туфайли жорий йилда Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги туғруқ комплексида қарийб 4 миллиард сўмлик капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Тумандаги 6 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ва 5 та қишлоқ врачлик пунктида тиббий хизмат маданиятини юксалтириш учун барча қулайликлар муҳайё этилди.

Айни кунларда тумандаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганаётган Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан Бегобод ҚВПда тиббий кўрик ўтказилмоқда. Айни пайтда ҳудуддаги 9 минг 800 нафарга яқин аҳолига 4 нафар умумий амалиёт шифокори ҳамда 12 нафар патронаж ҳамширалари томонидан малакали хизмат кўрсатилиши таъминланмоқда.

Тиббий кўрикка қўшни Ўзбекистон туманидан ҳам мутахассислар жалб этилиб, акушер-гинеколог, стоматолог, терапевт, жарроҳ, лор, окулист, болалар шифокорлари ташрифидан аҳоли беҳад мамнун,-дейди Бегобод ҚВП мудири Манзура Носирова.

Суратни Ш. ҚОРАБОЕВ олган.