Барака хирмони юксалмоқда

Бағдод туманидаги Самарқанд ММТП ҳудудида жойлашган 17 та йиғим-терим отряди тасарруфида 664 гектар пахта майдони мавжуд бўлиб, ушбу отрядлар аъзолари томонидан 1900 тоннадан зиёд сифатли саноат хом ашёси йиғиштириб олиш режалаштирилган.

Айни пайтда ҳудуддаги “Бардош элита файз”, “Серқуёш Бағдод” сингари фермер хўжаликлари аъзолари фаоллик кўрсатиб, барака хирмонини юксалтиришда барчага ўрнак бўлишмоқда.

Мавсум иштирокчилари учун барча шароитлар яратилгани иш унуми тобора яхшиланиб боришида муҳим омил бўлаяпти,-дейди 44-пахта йиғим-терим отряди раҳбари Анваржон Мамасиддиқов. – Ҳидоят Нуралиева, Мавлуда Умрзақова, Наргиза Исмоилова каби теримчиларимиз кунига 140-160 килограмдан пахта териб оилалари даромадини оширишга муваффақ бўлмоқдалар.

Суратни Ш. ҚОРАБОЕВ олган.