Таълим тизимида замонавий мезонлар

Олтиариқ тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 46 та умумтаълим мактабларида янги ўқув йилига пухта ҳозирлик кўрилиб, ўқув биноларини капитал таъмирлаш, синф хоналарини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида жиҳозлаш, спорт заллари қуриш, ҳудудни ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Олти юз нафарга яқин истиқлол фарзандлари ўқийдиган таълим даргоҳимизда хорижий тиллар, физика-биология фан кабинетлари, компьютер синфи, электрон доска ва дарсликлар ёрдамида дарс ўтиш учун барча қулайликлар муҳайё,-дейди тумандаги 34-умумтаълим мактаби директори Дилбар Мамажонова. – Ўз навбатида намунавий кийим-кечаклар тақдимоти ҳам ўтказилиб, ўқувчилар учун ягона мактаб формаси яратиш бўйича саъй-ҳаракатлар давом этмоқда.

Суратни Ш. ҚОРАБОЕВ олган.