Мамлакатимизда ҳудудларни ривожлантиришнинг янги тизими амалга оширилмоқда

Муҳтарам Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёевнинг аҳолининг турмуш даражаси сифатини оширишга қаратаётган алоҳида эътиборлари, шунингдек, республиканинг ҳар бир ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги топшириқлари, кўрсатмалари ҳамда 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан ҳудудлар ҳоким, прокурор, ички ишлар ва солиқ идоралари раҳбарлари бошчилигидаги 4 секторларга бўлиниб, бошқарувнинг янги тизимини яратиб берганларига ҳам қарийиб бир йил бўлди. Бу борадаги вазифалар қандай амалга ошириляпти-ю, аҳоли манфаати учун нима беряпти? — деган саволларга жавоб олиш учун Вилоятимиз ҳудудидаги 4 та сектор раҳбарларини газетада ўз ҳисоботлари билан чиқишларини режалаштириб олганмиз. Бугунги суҳбатдошимиз, вилоят ҳудуди 1 секторининг раҳбари, Фарғона вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Шуҳрат Мадаминович Ғаниев.

–Шуҳратжон Мадаминович!Ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг мутлақо янги тизими туман, шаҳарлар ва вилоят ҳудудини 4 та секторга бўлиниши ўзининг қандай натижаларини берди?

–“Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорнинг асосий мақсади 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, ишни ташкил этиш, биринчи навбатда, жамоатчилик олдида ҳисобот бериш шакллари ва услубларини тубдан такомиллаштириш, аҳолининг ҳаёт сифати ва даражасини юксалтириш, давлат органлари раҳбарларининг масъулиятсизлиги ҳолатларининг юзага келишига қатъий равишда барҳам бериш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат бўлган.

Қарорда берилган топшириқлар ижросини сўзсиз ва тизимли ташкил этиш,вилоят ҳудудларини жадал комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш мақсадида ҳудудлар 4 та секторга бўлинди.

1-сектор – вилоят ҳокими ҳудуди: Қўштепа, Фарғона, Ёзёвон ва Сўх туманлари ҳамда Фарғона ва Марғилон шаҳарларининг 305 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 1066,7 минг нафар аҳолини қамраб олади.

2-сектор – вилоят прокурори ҳудуди: Бешариқ, Ўзбекистон, Фурқат, Данғара туманлари ва Қўқон шаҳрининг 276 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 961,6 минг нафар аҳоли истиқомат қилади.

3-сектор –  вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ҳудуди:   Учкўприк, Бувайда, Бағдод, Риштон ва Олтиариқ туманларининг 301 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 1031,2 минг нафар аҳолидан иборат.

4-сектор – вилоят Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ҳудуди: Қува, Тошлоқ туманлари ва Қувасой шаҳрининг 146 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 527,7 минг нафар аҳолидан иборат.

Шунингдек, шаҳар ва туманлар ҳудуди ҳам шаҳар, туман ҳокимларининг қарорлари билан 4 та секторга бўлинди.

1-сектор – туман ҳокими ҳудуди;

2-сектор – туман прокурори ҳудуди;

3-сектор – туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳудуди;

4-сектор – туман солиқ инспекцияси раҳбарининг ҳудуди.

Ҳақиқатда ҳам бундай бўлиниш секторлар олдига қўйилган вазифаларни бажарилишида қулай имконият, тезлик ва натижадорлик шароитини яратиб берди.

Мана масалан сектор таркибига муайян секторнинг раҳбари, туман прокуратураси ходими, туман ички ишлар бўлими ходими, туман солиқ инспекцияси ходими, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ходими, туман газ бўлими ходими, туман электр энергияси бўлими ходими, тегишли ҳудуддаги банкларнинг ходими, туман сувсоз бўлими ходими, туман меҳнат бўлими ходими, туман соғлиқни сақлаш бўлими ходими, тегишли ҳудуддаги ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари ходимлари, тегишли ҳудуддаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари киритилган.

Вилоят бўйича ҳар бир сектор раҳбарлари бошчилигида 80 та ишчи гуруҳ тузилиб, унга юқоридаги идора ва ташкилотлар вакилларидан иборат 2 240 нафар ҳодимлар жалб қилинган. Секторларнинг бундай структураси ҳар бир ҳудудда уйма-уй юриб муаммоларни ўрганишга имконият яратиши баробарида муаммоларнинг қарийиб 80 фоизини ўз ўрнида ечимини топилиши ва тез фурсатда бартараф этилишига имконият яратмоқда.

–Секторлар томонидан асосан қандай вазифалар амалга ошириляпти?

–Секторларнинг асосий вазифаси хақида айтадиган бўлсам аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан, ногирон ва муҳтож оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш, яъни зарур дори воситалари, ногиронлик аравачалари билан таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида аҳолини кредитлар олишлари юзасидан суҳбатлар ўтказиш, инвестициялар жалб этиш, томорқа участкаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида томорқадан фойдаланиш, товуқ боқиш, иссиқхона қуриш каби масалаларда имтиёзли банк кредитларини олишда амалий ёрдам бериш, айниқса хотин-қизлар ўртасида тадбиркорлик тажрибасини ошириш, оилавий тадбиркорлигини йўлга қўйиш, томорқадан юқори даражада даромад олаётган оилаларнинг тажрибаларини оммалаштириш каби мақсадларда семинарлар ўтказиш ва тарғибот қилиш ва бошқа қатор масалалардан иборат.

–Секторлар томонидан жорий йилнинг олти ойи мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақида қисқача тўхталсангиз.

– Жорий йилнинг январ-июнь ойлари давомида вилоят ишчи гуруҳлари ва 4 та секторлар раҳбарлари ҳамда уларнинг ишчи гуруҳлари томонидан вилоятнинг 1 031 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 598 мингдан ортиқ хонадонлар ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида жами 111,3 мингта муаммолар аниқланиб, 88,4 мингта муаммолар бартараф этилди. Қўшимча муддат ва маблағ талаб этиладиган 13 мингта муаммолар вилоят, туман ва маҳаллалар “йўл харита”ларига киритилди.

Секторлар томонидан ўтказилаётган ўрганишларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш профилактик тадбирлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, давлат бошқарув идоралари ва кенг жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлар ташкил этилди.

Шундан келиб чиқиб, аҳолининг турмуш тарзини ўрганиш, халқ ичига тўлиқ кириб бориш, ҳудудларда ижтимоий-сиёсий вазиятдан боҳабар бўлиш, маҳаллаларни тўлиқ қамровга олиш мақсадида шаҳар ва туманларда ҳафтанинг ҳар пайшанба кунида “Профилактика куни” тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 6 ойида вилоят бўйича жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1073 тага (3 358 — 2 285 )ёки- 31,1 фоизга камайди.

Маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида 354 та маҳаллаларда жиноят содир этилмади.

Шунга қарамасдан айрим ҳудудларда ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўйича ишлар аҳволи талабга жавоб бермайди.

Маҳалла фуқаролар йиғинларида профилактика тадбирларининг самарадорлиги ва натижадорлиги етарли даражада таъминланмаганлиги натижасида вилоятдаги 1031 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан 677 тасида ёки 65,6 фоизида жиноятлар содир этилган.

Жумладан, Қўқон шаҳрида 90,8 фоиз, Марғилон шаҳрида 83,3 фоиз, Қўштепа туманида 82,4 фоиз, Олтиариқ туманида 93,1 фоиз, Бувайда туманида 72,7 фоиз маҳалла фуқаролар йиғинларида жиноятлар содир этилган.

Муаммолар ўрганилганда асосий эътибор ишсизликни бартараф этишга қаратилмоқда.

Жумладан, 1-вилоят сектори бўйича 4550 нафар иш изловчи фуқаролар рўйхатга олиниб, уларнинг 4286 нафари ишга жойлаштирилди, рўйхатга олинган фуқаролардан 203 нафарига турли касбларга қайта ўқишга юборилди, 43 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди.

Шу билан бирга, 10792 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилиб, 3 млрд. 988 млн. сўм иш ҳақи тўлаб берилди.Бириктирилган ҳудудлар бўйича 21 маротаба “Бўш иш ўринлари ярмаркалари” ўтказилиб, ярмаркаларда берилган йўлланмалар асосида 1062 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди.

Аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш айниқса, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича ўтган даврда 41636 нафар ҳомиладор аёллар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 3474 нафари даволанишга юборилди.

Аҳолини арзон дори воситалари билан тўлиқ таъминлаш, уларга қулайлик яратиш мақсадида, 210 та ижтимоий дорихоналар фаолияти тўлиқ йўлга қўйилди, олис ва чекка ҳудудда яшовчи аҳолига дори воситаларини етказиб бериш учун 12 та кўчма дорихоналар фаолияти йўлга қўйилди.

–Йўл ҳариталарига назар ташлайдиган бўлсак эҳтиёжманд оилаларга қаратилган ҳимоя катта ўрин олган. Шу борада чуқурроқ тўхталиб ўтсангиз.

–Ушбу янги тизимнинг асосий эътиборида эҳтиёжманд оилалар ва ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлашасосий вазифа қилиб белгилаб берилган.

Шу сабабдан ҳам, эҳтиёжманд оилаларни уйма-уй юриш орқали муаммоларини аниқлаш, улар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар электрон базасини шакллантириш ва юритишга алоҳида эътибор қаратилиб, январь-июнь ойларида 14682 та эҳтиёжманд оилалар аниқланиб, рўйхати шакллантирилди.

Эҳтиёжманд оилаларга 58,3 млрд. сўм ижтимоий нафақалар тўланди, 429 тасининг уй-жойлари таъмирлаб берилди.

Шунингдек, ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида, уларнинг 668 нафарига ногиронлик аравачаси, 100 нафарига қўлтиқтаёқ, 109 нафарига эшитиш мосламаси, 94 нафарига хасса берилиб, ногиронлик гуруҳига муҳтож бўлган бирламчи 2992 нафар ва қайта 7452 нафар беморларга ногиронлик гуруҳлари белгиланди, соғлиғини яхшилаш мақсадида 716 нафар беморлар ордерлар билан таъминланди.

Конкрет мисолларга тўхталадиган бўлсам, Фарғона шаҳрида 1135 такам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, 1312 таногирон ҳамда оғир касалликка чалинган тиббий ёрдамга муҳтож оилалар сони аниқланди.

Ўрганиш давомида аниқланган муаммоларнинг ҳар 100 тасидан 67 таси жойида ҳал қилиниб, 33таси йўл харитасига киритилди.

Мисол учун 1-секторда:

уй-жойи таъмирлашга ва ажратилишига мухтож бўлганЗарбдор МФЙдаги Ғаллакон кўчаси, 368-уйда яшовчи С.Юнусовга 3 хонали уй қуриб берилди, шу кўчанинг 365-уйда яшовчи фуқаро Ю.Ботировага 2-хонали оилавий хонадон ҳамда Беглар кўчаси 149-уйда яшовчи А.Мамарахимова 1-хонали уй билан таъминланди. Мададкор МФЙнинг А.Яссавий кўчаси 14а/3-уйда яшовчи ногирон В.Никулинага кредит асосида уй-жой олишда бошланғич тўлови тўлаб берилди. С.Ахмад кўчасида истиқомат қилувчи В.Рискинага оилавий ётоқхона ажратилди. Гулистон МФЙда истиқомат қилувчи М.Исмоиловага уй-жой олиши учун бошланғич тўловига 10,0 млн.сўм тўлаб берилиб, шаҳар ҳокимлиги томонидан касаначилик асосида иш билан таъминлаш мақсадида, тукув машинаси совға қилинди. Жомий МФЙда яшовчи 1-гуруҳ ногирони М.Ўрмонова ва Шакарқишлоқ МФЙда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Б.Акрамоваларга бошланғич тўлови учун 10 млн.сўм миқдорида уй олиш учун маблағлар тўлаб берилди.

Мададкор МФЙ С.Ахмад кўчаси 47/2-уйда яшовчи А.Улмасова, Бобур МФЙнинг яшовчи фуқаролар Ў.Хамралиева, Б.Хамралиев, Р.Эрматова, Н.Юлдашева ва М.Мамажоновалар, Янги Сой МФЙ фуқароси У.Душатов, Шакарқишлоқ МФЙ Широқ кўчаси 32-уйда яшовчи Қ.Абдусаматовлар ишга жойлаштирилди.

Мададкор МФЙда яшовчи Ў.Тўрабоева ва М.Мелибоевалар ҳамда Тўқимачилар МФЙда яшовчи Қ.Баргибаеваларнинг уйлари таъмирлаб берилди.

Тўқимачилар МФЙда яшовчи Я.Бегматов ва Ш.Ходжиматовалар тадбиркорлик бошлаш учун кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилди. Шакарқишлоқ МФЙ Машраб кўчаси 15-уйда яшовчи фуқарога Моддий ёрдам тайинланди. Шакарқишлоқ МФЙ Қувасой кўчаси 8-уйдаги С.Гулматова ва 29-уйда яшовчи фуқаро А.Турғуновларга имтиёзли кредит асосида қорамол ва парранда олишда ёрдам берилди. Гулистон МФЙ Тотувлик кўчаси 156-уйда яшовчи Х.Зокированинг қизини даволаниши учун 200 АҚШ доллари миқдорида хомийлар маблағи жалб қилинди.

Бу борада Марғилон шаҳрида ҳам қатор савобли ишлар амалга оширилмоқда.Шаҳардаги имконияти чекланган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида собиқ Қурилиш коллежи ётоқхонаси таъмирланиб,53 та хонадонли оилавий ётоқхонага ҳамда Иқтисодиёт коллежининг фойдаланилмай турган биноси реконструктив таъмирланиб, 88 хонадондан иборат арзон турдаги уй-жойларга айлантирилди. Бунинг натижасида жами 141 та муҳтож оилалар уй-жой билан таъминланди.

Шаҳар аҳолисининг уй-жойга бўлган эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, Зухро МФЙ ҳудудида 380 хонадонли 7 та 5 қаватли уйлар қурилиши якунига етказилиб, фойдаланишга топширилди.

Ҳозирда Янги Марғилон шаҳарчаси, Ватан ва Зухро МФЙларда яна 7 та арзон турдаги уй-жойлар қурилиши олиб борилмоқда. Шунингдек, Ватан МФЙ Б.Марғилоний кўчасида 2-сонли “Ёшлар уйи” қуриб битказилди.

Шаҳарда жами 116046 нафар хотин-қизлар бўлиб, хотин-қизлар қўмитаси ва секторлар аъзолари билан биргаликда уйма-уй юриш натижасида 378 нафари оғир турмуш шароитида яшаётган, 704 нафар ногиронлиги бўлган, 3251 нафари бандлиги таъминланмаган хотин-қизлар мавжудлиги аниқланган.

Мазкур 378 нафар оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, уларни яшаш шароитларини яхшилаш, муаммоларини бартараф этиш бўйича Йўл харитаси ишлаб чиқилган. Йўл харитасида белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида 5 ой давомида 5 нафар ногиронлиги бўлган аёлларга ногиронлик аравачаси,35 нафарига газ плиталари, 42 нафар кам таъминланган аёлларга5,5 млн.сўмлик моддий ёрдам ва озик-овқат махсулотлари берилди.

Шунингдек, 378 нафар оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг 28 нафари уй-жойга муҳтож эканлиги аниқланган бўлиб, улардан4 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизларимизга Тошлоқ тумани Турват қишлоғида янги қуриб битказилган 2 сотихли ҳовли-жойлар фойдаланишга топширилди.

2 нафарига Қўштепа туманида қуриб битказилаётган намунавий лойиҳадаги 2 сотихли ҳовли-жой учун бошланғич бадаллари тўланиб, ҳозирда фойдаланишга топшириш учун тайёрланмоқда.

2 нафари ногиронлиги бўлган хотин-қизларимизга Марғилон шаҳар Зухро МФЙ ҳудудидаги қуриб битказилган кўп қаватли 2 хонали уй-жойнинг бошланғич бадали тўланиб, фойдаланишга топширилди.

20 нафар уй-жойга муҳтож хотин-қизларимизнинг рўйхатлари шакллантирилиб, ҳужжатлари жамланди ва навбатга қўйилди.

Шу билан бирга, 378 нафар оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг88 нафари иш билан таъминлашга муҳтож эканлиги аниқланиб, жорий йилнинг 5 ойи давомида улардан 30 нафарини корхона, ташкилот ва муассасалардаги бўш иш ўринларига,4 нафарини касаначилик асосида “Ёдгорлик” корхонасига, 16 нафарини Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил5 октябрдаги 799-сонли қарори асосида жамоат ишларига жалб этилиб, бандлиги таъминланди.

Махаллий бюджет ва жамғарма маблағлари ҳисобидан ногиронлик белгиси бўлган ҳамда оғир касалликка чалинган фуқароларни 11 нафарига ногиронлик аравачаси, 4 нафарига қўлтиқ таёқ, 1 нафарига хасса, 15 нафар фуқароларни санаторияда даволаниш учун бепул йўлланма берилди, 4 нафар фуқаролар керакли дори-дармонлар билан таъминланди.

Шунингдек, ҳомийлар ҳисобидан Шолдирама маҳалла фуқаролар йиғини Байрам кўчаси 32-уйда яшовчи Хакимова Манзурахон, Қашқар маҳалла фуқаролар йиғини чек кўчаси 10-уйда яшовчи фуқаро Матмусаева Турдихон ҳамда Маориф маҳалла фуқаролар йиғини Улуғбек кўчаси 76, 44-уйда истиқомат қилувчи фуқаролар Содиқов Икромжон ҳамда Жалилова Зухрахонларга ногиронлик аравачаси топширилди.

Махаллалардаги 76 нафар кам таъминланган оилалар, ногирон ҳамда оғир касаллика чалинган тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларга 300минг сўмдан бир миллион сўмгача бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

2018 йил 21 март “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида “Хўжа-порсо” маҳалла фуқаролар йиғинида 4 нафар кам таъминланган оила фарзандларига1-сектор, хомийлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини томонидан “Суннат” тўйи ўтказиб берилди.

Худуд бўйича 12 нафар кам таъминланган оилалар маиший техника билан таъминланган бўлса, 23 нафар кам таъминланган оилалар тикув машинаси билан таъминланди, 16 нафар кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари имтиёзли равишда мактабгача таълим муассасаларига жойлаштирилди.

–Абатта секторлар ўз фаолияти давомида айтиб ўтишга арзугилик даражада ишлар амалга ошириляпти. Шу даврда қандай камчиликларга йўл қўйилди?

–Секторлар томонидан юқорида амалга оширилган ишлар билан биргаликда уларнинг фаолияти давомида камчиликлар ҳам мавжуд.

Масалан, вилоят бўйича 8 та секторлар штабларида жумладан Фарғона тумани ҳоким ва солиқ инспекцияси секторларида секторлар штаблари фаолияти тўлақонли йўлга қўйилмаган.

Ўрганишлар натижасида аниқландики Ёзёвон, Бувайда ва Олтиариқ туманлари секторларидафуқаролар ва тадбиркорлар билан учрашувлар белгиланган графикларга мувофиқ ташкил этилмаган.

Айрим секторлар томонидан  аниқланган муаммоларни бартараф этилиши бўйича тизимли иш ташкил этилмаган, “йўл хариталари” номига расмиятчилик учун тасдиқланган, секторлар фаолияти бўйича фуқаролар етарлича хабардор қилинмаган.

Ҳалигача экспорт, бюджетга қўшимча тушумлар ижроси, иш ўринлари яратиш, тадбиркорлик ҳамда бириктирилган ҳудуддаги ёшлар билан ишлаш масалаларига чуқур киришилмаган секторлар мавжуд.

Барча секторларда Нуроний, Ёшлар иттифоқи, Маҳалла, сиёсий партиялар вакилларидан иборат жамоатчилик назорати ишчи гуруҳлари ташкил этилган бўлсада мазкур гуруҳлар ҳамда депутатлар билан ҳамкорлик етарлича ташкил этилмаган.

Секторлар ҳамда уларнинг фаолияти бўйича сектор раҳбарлари томонидан оммавий ахборот воситаларида чиқишлар етарли даражада амалга оширилмаяпти.

Албатта, мўҳтарам Президентимиз томонидан ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг мутлақо янги тизими яратилди. Шу ўтган давр ичида бу тизимни изчиллик билан амлга оширилишида тажрибасизлик, айрим раҳбарлар орасида масулиятсизлик ҳам кузатилди.

Албатта камчиликлар ўз вақтида муҳокама қилиниб, керакли чоралар кўрилмоқда. Чунки, Президент топшириқларини бажаришда жиддий камчиликларга йўл қўйишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шу сабабдан ҳам кўрилаётган чоралар ўз натижаларини бериши учун кундан кунга жойларда ишларни ташкил этишнинг янги-янги тизимлари жорий этилмоқда. Секторлар ва ишчи гуруҳларининг ҳар бир йиғилишида ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг долзарб вазифалари белгилаб олинмоқда.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, ҳудудлардаги сектор раҳбарлари аҳолининг қувонч ва шодлиги, ғаму ташвишида бирдек иштирок этиб, уларга елкадош бўлиб, тўю маъракалардаги ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олишда ҳам ҳамкорликда иш кўрмоқдалар. Ўз секторидаги турли кўнгилсиз ҳолатларга хоналарда туриб эмас, балки юзма-юз суҳбатлашиб, тўғри йўл кўрсатиш ва маслаҳатлари билан  ечим топмоқдалар.

Умуман олганда секторлар фаолияти аҳолининг қалбида яширин бўлган ва қийнаб келаётган муаммоларнинг  ижобий ҳал этилиши  ҳамда оилалар ҳаётининг фаровонлашишига замин яратмоқда десам муболаға бўлмайди.

–Мазмунли суҳбатингиз учун кўп сонли муштарийлар номидан миннатдорчилик билдирамиз.