Буюртмачиларга иситиш қозонлари

Фарғона шаҳридаги “Фарғонаиссиқликтаъмир” масъулияти чекланган жамиятида тайёрланаётган халқаро стандарт ва меъёрлар талабларига жавоб берадиган иситиш печларига бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда. Корхона куз-қиш мавсумига катта тараддуд кўриб, бу йил буюртмачиларга кўмир, газ ва электр энергияси билан ишлайдиган 300 дан ортиқ истиш қозони етказиб беради.

Буюртма асосида истиш тизимини лойиҳалаш, монтаж қилиш ва таъмирлаш хизматлари ҳам йўлга қўйилган. Жорий йилда вилоятдаги умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежларига, тиббиёт муассасалари бошқа халқ хўжалиги тармоқларига иситиш қозонлари етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланган.

Айни пайтда корхонада 30 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.