Мавсум уюшқоқлиги таъминланмоқда

Айни кунларда Бағдод туманида бу йилги ғалла мавсумини ҳар томонлама намунали ўтказиш мақсадида 23 та ўрим-йиғим отрядлари фаолияти уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. Ғалла ўримини сифатли ўтказиш, дон ташиш ва хизмат кўрсатиш юмушлари белгиланган меъёрлар асосида бўлиши таъминланяпти.

Бу йилги ўрим-йиғим мавсумига жалб этилган 23 та юқори унум билан ишловчи замонавий комбайнлар бенуқсон фаолият кўрсатиши мутахассисларимиз томонидан доимий назоратга олинган,-дейди “Бағдод маш холдинг” МЧЖ раҳбари Ҳусанбой Маҳкамов. – Шу мақсадда отрядларга  кўчма таъмирлаш устахоналари ва ёқилғи қуйиш агрегатлари бириктирилган. Натижада ўрим-йиғим ишлари аниқ режа ва жадвал асосида давом этишига эришиляпти.

Суратни Ш. ҚОРАБОЕВ олган.