Тарихий шаҳарларга саёҳат

Президентимизнинг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан вилоятимиз аҳолисини мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиат неъматларидан баҳраманд бўлишларига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Бу борадаги изчил саъй-ҳаракатлар ҳамюртларимизнинг улуғ аждодларимиздан фахрланиш туйғусини кучайтириш ва ички туризмни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Эзгу ташаббуслар доирасида ушбу жараёнда тадбиркорлик субъектлари ҳам фаоллик кўрсатиб, ички туризм ривожи ва салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшишмоқда. Бу борада “Ишонч кредит савдо” МЧЖ ҳамда туризм соҳасида катта тажрибага эга “Be Star” агентлиги ўртасида икки томонлама манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилган.

“Ишонч билан саёҳат” акцияси доирасида биргина 2018 йилнинг 4 ойида 250 нафарга яқин иштирокчилар телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, чангютгич ва смартфон каби турли қимматбаҳо совғаларни ютиб олишди,-дейди “Ишонч кредит савдо” МЧЖ раҳбари Маъруфжон Тошназаров. – Шунингдек, 21 нафар қатнашчига акциянинг супер ютуғи бўлган Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига бепул саёҳат чиптаси насиб этди. Саёҳат давомида Тошкент шаҳри, Бухоро ва Самарқанддаги тарихий обидалар ҳамда зиёратгоҳлар, мустақиллик йилларида бунёд этилган муҳташам иншоотлар, диққатга сазовор масканларни томоша қилиш имконияти яратилди.

Айни кунларда “Ёзни ишонч билан кутиб олинг” акцияси давом этаяпти. Шу йилнинг 15 майидан – 15 сентябригача “Ишонч” кредит савдо марказларидан кондиционер ва совутгич харид қилган мижозлар акцияда иштирок этиши ва кўплаб ютуқларни қўлга киритиши мумкин.