Қилмиши қимматга тушди

Бугун истеъмолчи интизоми ҳақида тез-тез таъкидланаётган бўлсада, айрим фуқаролар томонидан қонунбузарлик ҳолатлари учраб турибди.

Масалан, Ёзёвон тумани Гузарбоши маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи К.Наимов (исм-шарифи шартли равишда ўзгартирилган) умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 118-бандига зид равишда 31476 квт. соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган. Шу туфайли К.Наимов туман электр тармоқлари корхонаси манфаатларига 6 миллион 303,6 минг сўм миқдорида зарар етказган.

Фуқарога нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди ва туман электр тармоқлари корхонасига етказилган моддий зарар тўлиқ қопланди.

 

Алишер ОЛИМОВ,

Мажбурий ижро бюросининг Ёзёвон туман бўлими бошлиғи.