Калифорния университети профессори Фарғонада

Республика Олий таълим вазирлигининг таклифига биноан Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси жамоатчилик билан алоқалар бўлими “EDUCATION USA” дастури бўйича консалтинг кенгаши раҳбари Саида Чориева ва Калифорния университети профессори Курт Шургерс  Андижон машинасозлик институти, Наманган мухандислик – технология институтидаги илмий-амалий учрашувлардан сўнг Фарғона политехника институтига ташриф буюришди.

Институт кичик мажлислар залида профессор Курт Шургерс  бошчилигида  ўқув жараёнида фойдаланиладиган янги ўқитиш услублари бўйича семинар бўлиб ўтди. Унда профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар, магистрантлар ва мавзуга қизиқувчи талабалар иштирок этишди. Шундан сўнг профессор робототехника йўналиши бўйича “Arduino” программасида ишлаш бўйича компьютерлаштирилган синфда семинар-тренинг  ўтказди. Жаноб Шургерс олийгоҳнинг ёш илмий тадқиқотчилари ва изланувчан талабалар илмий салоҳиятини алоҳида эътироф этди.

 Асроржон ИЛЁСОВ,

Фарғона политехника институти халқаро алоқалар бўлими бошлиғи.