Журналистлардан болаларга туҳфа

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими ҳамда “Билимдон” болалар журнали ва “Доно” нашриёти ташаббуси билан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан хайрия тадбирлари ўтказилди.

Тадбир доирасида бир гуруҳ журналистлар Фарғона “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйига ташриф буюриб, тарбияланувчиларга байрам совғаларини топширишди. Замонавий телевизор, болалар журналлари, китобларни қабул қилиб олган болалар миннатдорчилик рамзи сифатида шеърлар, куй-қўшиқлар ижро этишди.

Бу ерда 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган 250 нафар келажагимиз ворислари тарбияланади,-дейди интернат уйи директори Абдуғани Турдибоев. – Энг замонавий шарт-шароитлар яратилган муассасамизда 26 нафар тарбиячилар, психолог, дефектолог, лагопед сингари мутахассислар фаолият кўрсатади. Бундай эътибор ва рағбат болажонларимизга олам-олам қувонч бахш этади.

 

Суратни М. ҚОДИРОВ олган.