Болаларда китобга меҳр уйғотиб

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни келажагимиз эгалари учун чексиз қувонч, шодиёна ва совғаларга тўла кун.

Болалар мурғак қалблари билан бу дунёни тинч ва осойишта бўлишини исташади, шу сабабли “Болаларга беринг дунёни” ибораси бежиз эмас. Кўзларида эзгулик ва меҳр балқиб турган болажон осуда осмонда парвоз этаётган тинчлик белгиси – кабутар мисоли.

1950 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотида “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонлаш белгиланиб қўйилди. Ёзнинг илк кунидан мамлакатимиз болалари учун концерт дастурлари, қизиқарли кўргазма ва спорт ўйинлари ташкилланади. Истироҳат боғлари эса болаларнинг шодон кулгусидан мўжизалар маконига айланади.

Аҳмад Фарғоний номли вилоят ахборот-кутубхона марказимизда ҳам 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб бўлимларда жажжи китобхонлар учун китоб кўргазмалари, кутубхона бўйича экскурсиялар ташкил этилди. Аҳмад ал-Фарғоний номидаги истироҳат боғида ўтказилган байрам тадбирларида иштирок этиб, китоб кўргазмалари ташкил этилди ва викториналар ўтказилди. Викторина саволларига тўғри жавоб берган болажонларга китоблар совға қилинди.

Бундай тадбирлар болажонларимизда китобга меҳр ва ҳурмат уйғотди.

 

Салимахон АҲМЕДОВА,

Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят

ахборот-кутубхона маркази 1-тоифали кутубхоначиси.