Тиббий хизмат маданияти

Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги Бўжай қишлоғида жойлашган 46-сонли оилавий поликлиника 21 минг 700 нафар аҳолига хизмат кўрсатади.

Поликлиникадаги 11 нафар шифокорларнинг 8 нафари умумий амалиёт шифокорлари ҳамда 31 нафар патронаж ҳамширалари бўлиб, аҳоли ўртасида мунтазам равишда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида профилактик суҳбатлар ўтказиб бормоқдалар.

Тиббиёт соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида поликлиника қошида замонавий автомашина билан таъминланган тез ёрдам бригадаси ташкил этилди, – дейди оилавий поликлиника мудираси Матлуба Пўлатова. – Шу билан бирга бу ерда 3-сонли ижтимоий дорихона ҳам самарали фаолият кўрсатиши таъминланмоқда.

 

Суратни Ш. ҚОРАБОЕВ олган.